Ётиқ чизиқлар 1 · 50-билет, 18-савол

«Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўсиқнинг усти бўйлаб узлуксиз сариқ чизиқ чизилган жойда йўловчиларни туширишга рухсат бериладими?

«Тўхташ тақиқланган» белгиси билан бирга тўсиқнинг усти бўйлаб узлуксиз сариқ чизиқ чизилган жойда…

Жавоб вариантлари

  1. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари йўқ бўлганда рухсат берилади
  2. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига рухсат берилади✓ Тўғри жавоб
  3. Рухсат берилади
  4. Тақиқланади

Изоҳ

ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 – тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади.
ЙҲҚ 1 – иловаси 3 – бўлимининг ўттиз саккизинчи хатбошисига асосан: 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
Шунга кўра, йўловчиларни туширишни тўхташ тақиқланган жойни билдирувчи 3.27 белгиси билан биргаликда сариқ сидирға чизиқ чизилган жойда фақатгина белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари амалга ошириши мумкин.

«Ётиқ чизиқлар 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш