Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 44-билет, 4-савол
Бекат майдончаларидан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб қанчадан кам масофада (етмасдан ва ўтиб кетиб) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
Жавоб вариантлари
- 30 метр
- 15 метр✓ Тўғри жавоб
- 25 метр
- 20 метр
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-банди 13-хатбошига асосан, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади - бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Кўрсатилган қайси жойда сиз автомобилни қоидага биноан тўхтатишингиз мумкин?
- Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?
- Велосипед йўлкаси билан кесишувга қанчадан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади?
- Ушбу вазиятда ҳайдовчилар биринчи темир йўл изига энг камида неча метр қолганда тўхташлари керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.