Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 59-билет, 2-савол

Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?

Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?

Жавоб вариантлари

  1. Ҳар иккиси бузган✓ Тўғри жавоб
  2. Ҳеч ким бузмади
  3. Қизил
  4. Сариқ

Изоҳ

ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно) тўхташ тақиқланади.

«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш