Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 46-билет, 20-савол
Кўрсатилган қайси жойда сиз автомобилни қоидага биноан тўхтатишингиз мумкин?
Жавоб вариантлари
- Фақат «А»
- Фақат «Б»✓ Тўғри жавоб
- Ҳеч қайсисида
- Фақат «Б» ва «В»
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 88 банди 2 хатбошига асосан, аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.