Транспорт воситаларининг жойлашуви · 16-билет, 8-савол
Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида қанча масофани сақлашлари керак?
Жавоб вариантлари
- Уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак✓ Тўғри жавоб
- Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани
- 3 метр
- 5 метр
Изоҳ
ЙҲҚнинг 10-боб. 74-банди 1-хатбошига асосан: 74. Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида, уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ушбу автомобиль қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилади?
- Ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситасига қатнов қисмининг ўнг қаторидан чиқишга қачон рухсат этилади?
- Қайси транспорт воситаси тўғри ҳаракатланмоқда?
- Автомобиллар ҳаракатланаётган қатнов қисмида нечта ҳаракатланиш тасмаси бор?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.