Тартибга солувчининг ишоралари · 59-билет, 15-савол

Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Жавоб вариантлари

  1. Яшил ва оқ автомобилларга
  2. Қизил автомобиль ва ЙПХ автомобилига
  3. Фақат ЙПХ автомобилига
  4. Ҳеч бирига рухсат этилмайди✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 7-боб. 38-банди ва 6-боб. 25-банди 1-хатбошига асосан:
Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
Қўлини юқорига кўтарганда:
ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолатларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш