Транспорт воситаларининг жойлашуви · 11-билет, 17-савол
Уч бўлакли бўлган икки томонлама ҳаракатланадиган йўлларда рўпарадаги ҳаракат учун мўлжалланган четки чап бўлакка ўтишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Қувиб ўтиш учун рухсат этилади
- Тақиқланади✓ Тўғри жавоб
- Барча ҳолларда рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Кўк автомобилга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Бурилиш вақтида қатнов қисмининг кесишмасидан чиқишда транспорт воситаси қаерда бўлмаслиги керак?
- Кўк автомобилнинг ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Аҳоли пунктларида рельссиз транспорт воситаларига, агар бир йўналишда учта ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлганда, қайси бўлакдан ҳаракатланишга рухсат этилади? Юк автомобиллари ҳисобга кирмайди
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.