Ахборот-ишора белгилари

5.20.1 йўл белгиси «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи»

5.20.1 йўл белгиси «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи»
5.20.1

5.20.1 белгиси нимани англатади

Белгида кўрсатилган аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларга ҳаракатланиш йўналишини олдиндан билдиради.

Қаерда ўрнатилади

Чорраҳадан олдин ўрнатилади; белгининг паст қисмида белгидан чорраҳагача бўлган масофа кўрсатилади. Белгида 5.29.1 йўл рақами, автомагистрал, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар, шунингдек ҳаракат тартиби ҳақида хабар берувчи бошқа белгиларнинг тасвири бўлиши мумкин.

3.11–3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатиш учун ҳам қўлланади.

Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 белгиларидаги яшил ёки кўк ранг кўрсатилган манзилга автомагистрал ёки бошқа йўл орқали бориш мумкинлигини, оқ ранг эса объект шу аҳоли пунктида жойлашганини билдиради.

Ҳайдовчи нима қилиши керак

Шу белгига оид тест саволлари

Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.

Шу гуруҳдаги бошқа белгилар

Қўнғироқ қилиш