Светофор ишоралари · 37-билет, 9-савол
Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда ўнгга бурилаётган рельссиз транспорт воситаларига светофорнинг қайси ишорасида ҳаракатланишга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Яшил ишора
- Кўрсатилган барчаси✓ Тўғри жавоб
- Сариқ ишора
- Қизил ишора
Изоҳ
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.42 бандига асосан: 5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш». Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Светофор ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
