Светофор ишоралари · 62-билет, 1-савол

Қайси йўналишларда сизга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади?

Қайси йўналишларда сизга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат чапга✓ Тўғри жавоб
  2. Тўғрига ва чапга
  3. Чапга ва орқага қайрилиб олишга

Изоҳ

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 7-боб. 32-банд 1 ва 2-хатбошига асосан: 5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
32. Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклдаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.
Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.

«Светофор ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш