Тақиқловчи белгилар · 10-билет, 18-савол
Ушбу белги санаб ўтилган юк автомобилларининг қайсиларига ҳаракатни давом эттиришни тақиқламайди?
Жавоб вариантлари
- Юк кўтариш 3,5 т дан ортиқ бўлган автомобилларга
- Юкхонасига қия оқ чизиқ тортилган юк автомобилларига✓ Тўғри жавоб
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган автомобилларга
- Хавфли юк ташиётган автомобилларга
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белги - "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгисида чекланган вазн кўрсатилмаган бўлса, бу белги тўла вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган барча юк автомобилларининг, барча тракторларнинг, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди. Бу белги таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчиларга дахлдор эмас, шунингдек, бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
