Тақиқловчи белгилар · 26-билет, 6-савол
Бу белги қайси транспорт воситаларига тегишли эмас?
Жавоб вариантлари
- Белги таъсирида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатаётган транспорт воситасига✓ Тўғри жавоб
- Тракторлар ва ўзиюрар автомобилларга
- Автобуслар ва микро автобусларга
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг учинчи ва ўттиз саккизинчи хатбошиларига асосан: 3.2. “Ҳаракатланиш тақиқланган”. Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради. 3.2 белгиси белгиланган зонада жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, белгиланган зонада яшайдиган ёки ишлайдиган фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси белги агар юк автомобилни тиркамаси билан бирга рухсат этилган тўлиқ вазни 7 тоннага тенг бўлса, тиркамали автомобилларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди?
- Қайси белги чапга бурилишга рухсат этади?
- Бу йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмида енгил автомобилни шатакка олишга рухсат этиладими?
- Бу белгида юк автомобилларидан қайси бирига ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
