Ҳаракатланиш тезлиги · 49-билет, 5-савол
Турар жой даҳаларида қандай энг катта тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади:
Жавоб вариантлари
- 30 км/соат
- 40 км/соат
- 5 км/соат
- 20 км/соат✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 11 – боб 78 – бандига асосан: Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар
- Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Ушбу ҳолатда сиз қандай йўл тутишингиз керак?
- Аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларнинг қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Тиркамали енгил автомобилларга йўлнинг шундай йўл белгиси ўрнатилган қисмида қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.