Ҳаракатланиш тезлиги · 37-билет, 3-савол
Тиркамали енгил автомобилларга йўлнинг шундай йўл белгиси ўрнатилган қисмида қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- 100 км/с
- 60 км/с
- 80 км/с✓ Тўғри жавоб
- 110 км/с
- 70 км/с
Изоҳ
ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотосикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар
- Шундай йўл белгиси бўлган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5т дан ошмайдиган юк автомобилларига қандай энг катта тезлик билан ҳаракат қилишга рухсат этилади?
- Ҳаракат тезлиги икки марта ошганда, тормозланиш йўли неча марта ортади?
- Тўхташ йўли деб нимага айтилади?
- Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шунга ишонч ҳосил қилиши керакки:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.