Йўлларда ҳаракатланиш · 51-билет, 6-савол

Қайси автомобил чорраҳада бурилиш қоидасини бузди?

Қайси автомобил чорраҳада бурилиш қоидасини бузди?

Жавоб вариантлари

  1. Ҳар иккиси ҳам бузмаган
  2. Ҳар иккиси ҳам бузди
  3. Қизил автомобиль✓ Тўғри жавоб
  4. Кўк автомобиль

Изоҳ

ЙҲҚнинг 9-боб. 61-банд ва 11-боб. 77-банд 3-хатбоши ҳамда 1-боб. 6-банд 35 ва 62-хатбошига асосан: 61. Секинлашиш бўлаги бор бўлган йўлда бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи ўз вақтида ушбу тасмага қайта тизилиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак.
Йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни тасмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.
Мажбурий тўхташ — техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди.
Тўсиқ — йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм (бузилиб қолган транспорт воситаси, тушиб қолган юк, йиқилган дарахт ва бошқалар).

«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш