Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари · 45-билет, 15-савол

Ўнгга бурилганда шу белги билан белгиланган бўлакка ўтишга рухсат этиладими?

Ўнгга бурилганда шу белги билан белгиланган бўлакка ўтишга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Агар бўлак қолган ҳаракат қисмидан ётиқ узлуксиз чизиқ билан ажратилмаган бўлса, рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
  2. Рухсат этилади
  3. Тақиқланади

Изоҳ

ЙҲҚ 22- боби 132- бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак. Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Бу ҳолда, агар йўлнинг бу қисми бошқа қисмидан узлуксиз чизиқ билан ажратилмаган бўлса, транспорт воситалари бурилиш пайтида ушбу йўл бўлагига қайта жойлашиши керак.

«Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш