Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари · 19-билет, 1-савол
Кўрсатилган вазиятда қайси бўлакдан ўнгга бурилиш лозим?
Жавоб вариантлари
- Фақат «А» чизиғи билан белгиланган ўнг чеккадаги бўлакдан✓ Тўғри жавоб
- Фақат иккинчи бўлакдан
Изоҳ
ЙҲҚ 22-боби 132-бандига асосан, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Белгиланган йўналиш бўйлаб кетаётган автобус ҳайдовчиси ушбу шароитда йўл бериши керакми?
- Агар йўл бошланишида ушбу белги турган бўлса, қатнов қисмининг қарама-қарши йўналишига ўтиш мумкинми?
- Расмда кўрсатилган ҳолатда йўловчиларни тушириш учун тўхташга рухсат бериладими?
- Қатнов қисмининг ўнг бўлаги бўйлаб ҳаракатланишга қайси транспорт воситасига рухсат этилган?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.


