Ётиқ ва тик чизиқлар 2 · 53-билет, 5-савол
Ҳайдовчи чапга бурилишда қайси йўналиш бўйича қоидани бузмоқда?
Жавоб вариантлари
- Фақат «А» йўналиши бўйича
- Фақат «Б» йўналиши бўйича
- Кўрсатилган барча йўналиш бўйича✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.8.1 белгига асосан, «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши». Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.1 чизиғига асосан, 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
«Ётиқ ва тик чизиқлар 2» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.