Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 53-билет, 4-савол
Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
Жавоб вариантлари
- Кўк автомобил, трамвай, қизил автомобил✓ Тўғри жавоб
- Трамвай, кўк автомобил чорраҳага чиқади, қизилга йўл беради, сўнгра бурилишни тугаллайди
- Трамвай, қизил, сўнгра кўк автомобил
Изоҳ
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.