Йўлларда ҳаракатланиш · 60-билет, 18-савол

Чизиқлар билан бўлакларга ажратилган йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қандай амалга оширилиши керак?

Жавоб вариантлари

  1. Қатъий бўлаклар бўйича, узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга фақат қайта тизилишда рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
  2. Агар қатнов қисмида тиркамали автомобиллар бўлмаса ва бунда анча тор ҳаракат оралиғини сақлаш мумкин бўлса, бўлаклар бўйича қатъий эмас
  3. Агар қатнов қисми транспорт воситаларидан холи бўлса, бўлак бўйича қатъий эмас
  4. Агар транспорт воситаларининг ўлчамлари энига катта бўлмаса, бўлак бўйича қатъий эмас

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 70 бандига асосан, агар қатнов қисми йўл чизиқлари билан тасмаларга ажратилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъий равишда белгиланган тасмаларда амалга оширилиши керак. Фақат қайта тизилишда узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.

«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш