Йўлларда ҳаракатланиш · 19-билет, 16-савол
Қайрилиш тақиқланади:
Жавоб вариантлари
- Барча санаб ўтилган ҳолларда✓ Тўғри жавоб
- Пиёдалар ўтиш жойларида ва туннелларда
- Темир йўл кесишмаларида
- Кўприкларда, осма йўлларда, эстакадаларда ва уларнинг остида
- Лоақал бир йўналишда йўл 100 м дан камроқ кўринганда
Изоҳ
ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.
«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориладиган далада юк автомобили ва тракторнинг ҳаракат траекторияси кесишади. Ким йўл бериши керак?
- Ушбу кўрсатилган ҳолатда мотоцикл ҳайдовчиси сизга йўл бериши керакми?
- Ушбу кўрсатилган вазиятда сизга ҳовлига орқа билан кириб қайрилиб олишга рухсат бериладими?
- Қувиб ўтишни бажараётганда чапга бурилишни кўрсатувчи чироқни қачон ўчиришингиз керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.