Йўлларда ҳаракатланиш · 46-билет, 18-савол
Санаб ўтилган ҳолларнинг қай бирида қатнов қисмининг ўнг четидан ёки йўлнинг ўнг ёқасидан қайрилишга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Тартибга солинмайдиган чорраҳаларда, агар қайрилишни амалга ошираётган транспорт воситаси асосий йўлда бўлса
- Чорраҳалардан ташқарида, агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиш учун етарли бўлмаса✓ Тўғри жавоб
- Тартибга солинган чорраҳаларда
Изоҳ
ЙҲҚ 9-боби 59-бандининг иккинчи хатбошисига асосан: Чорраҳадан ташқарида қайрилиб олишда, агар қатнов қисмининг кенглиги манёврни четки чап ҳолатдан бажариш учун етарли бўлмаса, уни қатнов қисмининг ўнг четидан (ўнг йўл ёқасидан) амалга оширишга йўл қўйилади. Бу ҳолда ҳайдовчи шу йўналишдаги ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайрилиш тақиқланади:
- Қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориладиган далада юк автомобили ва тракторнинг ҳаракат траекторияси кесишади. Ким йўл бериши керак?
- Ушбу кўрсатилган ҳолатда мотоцикл ҳайдовчиси сизга йўл бериши керакми?
- Ушбу кўрсатилган вазиятда сизга ҳовлига орқа билан кириб қайрилиб олишга рухсат бериладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.