3.13 йўл белгиси «Чекланган баландлик»

3.13 белгиси нимани англатади
Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди.
Қаерда ўрнатилади
Йўл ўтказгич, тоннел, кўприк ости, электр тармоғи каби баландлик чекланган жой олдида ўрнатилади.
Вақтинчалик (кўчма тиргакдаги) белги сифатида сариқ фонда ўрнатилиши мумкин; вақтинчалик ва доимий белгилар бир-бирига зид келса, вақтинчалик белгига амал қилинади.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Белгида транспорт воситасининг юк билан бирга ҳақиқий баландлиги ҳисобга олинади — томга юк ортилган бўлса, у ҳам қўшилади.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Агар автомобилнинг баландлиги (юки билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлса ҳайдовчи:
Тўғри жавоб: Бошқа йўналиш бўйича йўл қисмини айланиб ўтиши керак
22-билет, 4-саволни очиш





