Тақиқловчи белгилар · 50-билет, 13-савол
Юк автомобили ҳайдовчисига қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат берилади?
Жавоб вариантлари
- Тўғрига ва ўнгга✓ Тўғри жавоб
- Ўнгга чапга ва орқага
- Барча йўналишларга
- Фақат ўнгга
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белгига асосан, «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
ЙҲҚнинг 56 бандига асосан, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ушбу ҳолатда белги талаби бўйича, юк автомобилига тўғрига ҳаракатланиш тақиқланмайди, шунингдек, юк автомобили шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган қатнов қисмининг ўнг четки ҳолатини эгаллаганлиги учун ўнгга ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ушбу йўл белгиси қандай номланади?
- Кўрсатилган қайси йўл белгиси енгил йўналишсиз таксиларга йўловчиларни тушириш-чиқариш (юкларни ортиш-тушириш) вақтида таъсир қилмайди?
- Тартибга солинмаган чорраҳада қайси белги албатта тўхташни талаб қилади?
- Кўрсатилган белгилардан қайсиларининг талаби бевосита ўрнатилган жойидан кучга киради?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
