Транспорт воситаларининг жойлашуви · 3-билет, 11-савол
Ёнлама оралиқ масофани танлашда тезликнинг даҳли борми?
Жавоб вариантлари
- Тезлик ошганда ёнлама оралиқ масофани ошириш керак✓ Тўғри жавоб
- Ёнлама оралиқ масофани танлашни тезликка алоқаси йўқ
Изоҳ
Ҳаракатланиш тезлиги ортиши билан автомобилнинг танланган ҳаракат траекториясидан ён томонга четлаши ҳам ортиб боради. Бу ғилдиракларнинг ён эластиклиги, қопламанинг нотекислиги, шамолнинг қаршилиги ва рул бошқармасидаги люфт ҳисобига вужудга келади. Шунинг учун, ҳайдовчилар тезликни оширган сайин ён оралиқ масофани ҳам оширишлари керак.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Хавфсиз оралиқ масофани кўрсатинг
- Агар бирор-бир тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса ким йўл бериши керак?
- Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси билан қанча оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиши керак?
- Ҳайдовчи йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сонини белгилайдиган чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, бўлаклар сонини қандай аниқлаши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.