Транспорт воситаларининг жойлашуви · 57-билет, 18-савол
Ҳайдовчи йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сонини белгилайдиган чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, бўлаклар сонини қандай аниқлаши керак?
Жавоб вариантлари
- Қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзи аниқлайди✓ Тўғри жавоб
- Бундай йўлни икки бўлакли қарама қарши ҳаракат ташкил қилинган йўл деб қабул қилиши керак.
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 10-боби 64-бандига асосан, рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қатнов қисми йўл чизиқлари билан ажратилган бўлса ҳайдовчилар қандай ҳолатларда қатъий бўлаклар бўйича ҳаракатланишлари керак?
- Бир йўналишда уч ва ундан ортиқ тасмали ҳарқандай йўлда юк автомобилларига четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади:
- Сиз рўпарадан яқинлашаётган юк автомобилига йўл беришингиз керакми?
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси аҳоли пунктларида тўхташ қоидасини бузмоқда?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

