Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари · 9-билет, 6-савол
Йўналишли бўлмаган транспорт воситалари “А” ҳарфи билан белгиланган ўнг бўлакда қайси ҳолатларда ҳаракатланишлари мумкин?
Жавоб вариантлари
- Йўловчиларни чиқариш ва туширишда
- Юқоридаги барча ҳолатларда агарда йўналишли транспорт воситаларига халақит бермаса✓ Тўғри жавоб
- Ўнга бурилишда
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 132 бандига асосан, Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган ҳолат:
- Қайси транспорт воситаларига йўловчиларни туширишга рухсат этилади?
- Фақат белгиланган йўналишли транспорт воситаларига қатнов қисмида ажратилган тасмасида бошқа турдаги транспорт воситалари ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Енгил автомобил қайси йўналиш бўйича тўғри бурилмоқда?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.


