Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари · 8-билет, 19-савол
Йўловчиларни тушириш учун бу белги ўрнатилган бўлакда тўхташга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Тақиқланади
- Агар бўлак қатнов қисмининг ўнг четида жойлашган ва у ётиқ узлуксиз чизиғи билан қатнов қисмидан ажратилмаган бўлса рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
- Рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак. Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари автобус ёки троллейбусга йўл беришлари керак:
- Жамоат транспорти бекатидан ташқарида йўл четидан қўзғалаётган йўналишли транспорт воситасига йўл беришингиз керакми?
- Ушбу ҳолатда қайси транспорт воситаси йўл бериши керак?
- Йўналишли бўлмаган транспорт воситалари “А” ҳарфи билан белгиланган ўнг бўлакда қайси ҳолатларда ҳаракатланишлари мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
