Транспорт воситаларининг жойлашуви · 36-билет, 9-савол

Йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналиши томонига чиқиш қачон тақиқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Икки томонлама ҳаракатли, қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимлари иккита узлуксиз чизиқлар билан ажратилган, 4та бўлакли йўлларда
  2. Икки томонлама ҳаракатли, 4та ёки ундан кўп бўлакли йўлларда
  3. Юқоридаги барча ҳолларда✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 10-боби 65-бандига мувофиқ, тўрт ва ундан ортиқ тасмали, ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмаларга чиқиш тақиқланади. ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига мувофиқ, 1.3 ётиқ чизиғи тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш тасмаси бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади. 1.3 ётиқ чизиғини кесиб ўтиш тақиқланади.

«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш