Тартибга солувчининг ишоралари · 29-билет, 15-савол
Йўлда ҳаракатланишни тартибга солиш учун ваколатли шахсда ўзи билан бўлиши керак:
Жавоб вариантлари
- Тегишли гувоҳнома ва таниқлик белгиси қўл боғичи
- Барча санаб ўтилган белгилар✓ Тўғри жавоб
- Жезл
- Қизил чироқ (ёруғлик қайтаргич) гардиш ёки байроқча
Изоҳ
ЙҲҚ 1-боби 6-банди 44-тушунчасига асосан, тартибга солувчи — Ўз.Р. ИИВ ДЙҲХХнинг, ҳарбий автомобил назорати органлари ходими, ўз хизмат вазифаларини бажараётган, ушбу қоидаларда кўзда тутилган ишоралар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва уни бевосита амалга ошираётган йўлдан фойдаланиш хизмати ходимлари, темир йўл кесишмаси ва сол кечувларидаги навбатчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари. Тартибга солувчи махсус кийим ва (ёки) таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки байроқча)га эга бўлиши шарт.
«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.