Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 14-билет, 19-савол

Енгил автомобилнинг орқа ойнасига парда ёки жалюзилар ўрнатиш мумкинми?

Жавоб вариантлари

  1. Рухсат этилади, агарда икки томонда орқани кўрсатувчи кўзгуси бўлса✓ Тўғри жавоб
  2. Тақиқланади

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.4 бандига асосан, барча транспорт воситасининг олд, ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлса, автомобил томидаги люк ойнаси, шунингдек, рухсатнома асосида туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг ойналари бундан мустасно. Изоҳ. ИИИ класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга рухсат берилади.

«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш