Светофор ишоралари · 57-билет, 3-савол
Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?
Жавоб вариантлари
- Барча йўналишларга
- Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади✓ Тўғри жавоб
- Фақат тўғрига
Изоҳ
ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
«Светофор ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ушбу транспорт воситаси қайси йўналишда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Қайси автомобил ҳайдовчисига бурилишга рухсат этилган?
- Светофорнинг асосий яшил ишорасига йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, ҳайдовчиларга нима ҳақида ахборот беради?
- Қайси йўналишларда ҳаракат қилиш мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.