Транспорт воситаларининг жойлашуви · 61-билет, 7-савол

Транспорт воситаларининг тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўйлаб ҳаракатланишига йўл қўйиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Йўл қўйилмайди, чунки бу пиёдаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин
  2. Йўл қўйилади, агар бу пиёдаларнинг ҳаракатига халал бермаса
  3. Тротуарда турган бошқа транспорт воситасини айланиб ўтиш учун йўл қўйилади
  4. Бевосита шу тротуар ёки йўлкаларда жойлашган савдо ёки бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишда йўл қўйилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 10-боби 72-бандига мувофиқ, қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилганлардан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг тротуарлар, пиёдалар йўлкаларида механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек, тротуарлар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминланган бўлиши шарт.

«Транспорт воситаларининг жойлашуви» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш