Ҳаракатланиш тезлиги · 27-билет, 8-савол
Тўхташ йўли деб нимага айтилади?
Жавоб вариантлари
- Хавфнинг ҳайдовчига маълум бўлган пайтидан тормозлаш бошлангунча автомобилда ўтилган масофа
- Автомобилда хавфнинг ҳайдовчига маълум бўлган пайтидан бошлаб тўла тўхтагунга қадар босиб ўтилган масофа✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Тўхташ йўлига ҳайдовчининг хавф-хатарни сезган вақтидан бошлаб, транспорт воситасининг бутунлай тўхтагунга қадар юриб ўтган масофаси тушунилади. Тўхташ йўли доим тормоз йўлидан кўпроқ бўлади, чунки тормозланиш бошланишидан аввал транспорт воситаси ҳайдовчининг реаксия вақти ва тормоз юритмасининг ишлаб кетиш вақтига боғлиқ бўлган масофани ўтади.
«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ҳайдовчи шунга ишонч ҳосил қилиши керакки:
- Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида тиркамали енгил автомобил ҳайдовчисига энг катта тезликни соатига неча километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Қандай ҳолларда аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобиль ҳайдовчисига соатига 90 км дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади?
- Ҳайдовчи ҳаракат тезлигини танлашда нимани ҳисобга олиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.