Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2 · 27-билет, 11-савол
Тўхташ қоидасини қайси транспорт ҳайдовчиси бузди?
Жавоб вариантлари
- Фақат кўк автомобил ҳайдовчиси
- Фақат қизил автомобил ҳайдовчиси✓ Тўғри жавоб
- Ҳар иккала ҳайдовчи ҳам
Изоҳ
ЙҲҚ 22-боби 132-бандига мувофиқ, агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 2» мавзусидаги бошқа саволлар
- Кесишаётган қатнов қисми четига қанчадан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади?
- Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга етмасдан ёки ўтиб қанчадан кам масофада тўхташи тақиқланади?
- Пиёдалар ўтиш жойига қанча масофа етмасдан тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат берилади?
- Бекат майдончаларидан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб қанчадан кам масофада (етмасдан ва ўтиб кетиб) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.