Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар · 41-билет, 10-савол
Сиз енгил автомобилдан қайси жиҳозлар мавжуд бўлмаганда фойдаланишингиз мумкин?
Жавоб вариантлари
- Ўт ўчиргич
- Фалокат тўхташ белгиси
- Тиббий қутича
- Ғилдираб кетишга қарши мослама✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.10 бандига асосан, М1, Н1, Н2, Н3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторлар тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет) билан жиҳозланмаган бўлса, фойдаланиш тақиқланади.
«Ҳаракатланиш тақиқланадиган вазиятлар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қандай аломатлар чарчаш белгилари ҳисобланади?
- Санаб ўтилган қайси транспорт воситаларини ўт ўчиргичсиз тасарруф этишга рухсат этилади?
- Енгил автомобилнинг орқа ойнасига парда ёки жалюзилар ўрнатиш мумкинми?
- Тўхтаб туриш тормоз тизими N тоифадаги автотранспорт воситаларини юкланган ҳолатда қандай қияликда ушлаб тура олмаса фойдаланиш тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.