Ҳаракатланиш тезлиги · 45-билет, 2-савол
Шундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро бўлмаган автобусларнинг қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- 60 км/соат
- 90 км/соат
- 50 км/соат
- 70 км/соат
- 80 км/соат✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотосикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар
- Аҳоли пунктларидан ташқарида юк автомобил юкхонасида одамларни ташишда қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Йўлнинг чапга бурилишига яқинлашганингизда, у ўйлаганингиздан кўра анча кескинроқ бўлиб чиқса, Сиз
- Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилларининг қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг ҳайдовчисига аҳоли пунктларидан ташқарида тезликни 80 км/соатдан оширишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.