Ҳаракатланиш тезлиги · 46-билет, 14-савол
Шаҳарлараро қатнайдиган автобуснинг ҳайдовчисига аҳоли пунктларидан ташқарида тезликни 80 км/соатдан оширишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Фақат шу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлган йўл бўйича ҳаракатланганда рухсат этилади
- Рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
- Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 11-боби 79-бандининг иккинчи хатбошисига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида: шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар
- Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида шаҳарлараро қатнайдиган автобусларнинг қандай энг юқори тезликда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган транспорт воситаларининг аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида қандай тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади
- Агар транспорт воситасида «Тезлик чекланган» таниқлик белгиси ўрнатилган бўлса, бу транспорт воситасининг ҳайдовчисига:
- Транспорт воситаси техник тавсифномасида кўрсатилган юқори тезликдан оширилиши мумкинми?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.