Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 13-билет, 4-савол
Қайси расмда сариқ автомобил ҳайдовчиси қизил автомобилга йўл бериши керак?
Жавоб вариантлари
- Иккала расмда✓ Тўғри жавоб
- Биринчи расмда
- Иккинчи расмда
Изоҳ
ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва 106-бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.