Йўлларда ҳаракатланиш · 48-билет, 12-савол

Қайси жавобда орқага ҳаракатланиш тақиқланган жойлар кўрсатилган?

Жавоб вариантлари

  1. Чорраҳаларда
  2. Барча жавоблар тўғри✓ Тўғри жавоб
  3. Пиёдаларнинг ўтиш жойларида
  4. Туннелларда

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 63 бандига асосан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 62 бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш