Тақиқловчи белгилар · 45-билет, 5-савол
Қайси белгиларда ойнинг жуфт кунларида тўхташ мумкин?
Жавоб вариантлари
- Ҳар иккисида мумкин✓ Тўғри жавоб
- Ўнгдаги расмда
- Чапдаги расмда
Изоҳ
ЙҲҚ 1 илова: 3.29. “Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган”
(хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно). ЙҲҚ 1 илова: 3.30. “Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган”
(хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).
3.29 ва 3.30 белгилари фақат тўхтаб туришни тақиқлайди, тўхташни эмас. Шунинг учун иккала белгида ҳам ойнинг жуфт кунларида тўхташ мумкин.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Тақиқловчи белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ушбу белги қандай номланади?
- Қайси йўл белгиси қайрилиб олишга рухсат беради?
- Қуйидаги жойда сариқ автомобилга қувиб ўтишга рухсат берадими?
- Ёндош ҳудудлардан йўлга чиқиш жойларида ёки йўлнинг дала, ўрмон йўллари ва бошқа доимий ҳаракатланиш, ўтиб кетиш учун мўлжалланмаган йўллар билан кесишган (туташган) жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқоладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

