Тартибга солувчининг ишоралари · 48-билет, 17-савол
Мотоциклнинг ҳайдовчиси қандай ҳолда чапга тўғри бурилди?
Жавоб вариантлари
- Тўхтади ва тартибга солувчининг рухсат этувчи ишорасида тўхтамай чапга бурилди✓ Тўғри жавоб
- Чорраҳага чиқди ва тартибга солувчининг рухсат этувчи ишорасини кутиб, бурилишни тугаллади
- Чорраҳага чиқди, юк автомобилини ўтказиб юборди, бурилишни тугаллади
Изоҳ
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.