Йўлларда ҳаракатланиш · 41-билет, 13-савол
Кўрсатилган вазиятда енгил автомобилнинг ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
Жавоб вариантлари
- Транспорт воситаларига йўл бериш, қатнов қисми четида тўхташи
- Транспорт воситаларига тўсқинлик қилмаслиги учун бурилишни тезроқ тугаллаши
- Ҳовлидан чиқишда пиёдани ва транспорт воситаларини ўтказиб юбориши✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 9-боби 54-бандига асосан, ҳайдовчи ёндош ҳудуд(ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар)дан йўлга чиқаётганда унда ҳаракатланаётган пиёдалар ва транспорт воситаларига, шунингдек, йўлдан чиқишда ҳаракатланиш йўналишини кесиб ўтаётган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак.
«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қайрилишни тўғри бажаради?
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси айланма ҳаракатли кесишмага тўғри чиқади?
- Қайта тизилишда ҳайдовчи бошқа транспорт воситаларига йўл бериши керакми?
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўлда тезланиш бўлаги бўлганда унга чиқиш қоидасини бузди?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.