Тартибга солувчининг ишоралари · 25-билет, 19-савол
Ҳаракатланишга рухсат берилган:
Жавоб вариантлари
- Ўнгга иккинчи йўлга
- Тўғрига
- Ўнгга биринчи ва иккинчи йўлларга
- Ўнгга биринчи йўлга✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 38 бандига асосан, Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради: Қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ушбу вазиятда қизил автомобиль ҳайдовчисига фақат ўнгга биринчи йўлга бурилишга рухсат этилади.
«Тартибга солувчининг ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.