Ҳаракатланиш тезлиги · 45-билет, 9-савол

Ҳаракат тезлигини танлашда ҳайдовчига тақиқланади?

Жавоб вариантлари

  1. Кескин тормоз бериш, агар бу ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун талаб қилинмаса
  2. Ушбу қоидаларга мувофиқ равишда транспорт воситасига ўрнатилган таниқлик белгида кўрсатилган тезликдан ошириш
  3. Иккала санаб ўтилган ҳаракат тақиқланади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 11-боби 81-бандига асосан, ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади: тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

«Ҳаракатланиш тезлиги» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш