Йўлларда ҳаракатланиш · 42-билет, 9-савол
Ҳамма бўлаклар банд бўлган серқатнов ҳаракатланиш вақтида қайрилиб олишга рухсат бериладими?
Жавоб вариантлари
- Исталган пайтда рухсат берилади✓ Тўғри жавоб
- Фақат чорраҳаларда рухсат берилади
- Фақат ҳаракатланиш учун бўлаклари учтадан кам бўлмаган йўлларда рухсат берилади
- Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 10 – боби 67 – бандининг иккинчи хатбошига асосан: Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракатланиш серқатновлиги сабабли бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланиш қаторини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ёки тўсиқни айланиб ўтиш учун ўзгартиришга рухсат этилади.
«Йўлларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.