Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 20-билет, 9-савол
Чорраҳадан ўтиш навбатини кўрсатинг:
Жавоб вариантлари
- Велосипед, оқ автомобил, қизил автомобил✓ Тўғри жавоб
- Қизил автомобил, оқ автомобил, велосипед
- Велосипед, қизил автомобил, оқ автомобил
Изоҳ
ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва 107-бандга асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
107. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.