Чорраҳаларда ҳаракатланиш · 51-билет, 2-савол
Расмда кўрсатилган чорраҳа- ...
Жавоб вариантлари
- Тартибга солинган чорраҳа✓ Тўғри жавоб
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳа
- Тартибга солинмаган, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳа
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 бандига асосан, ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.
Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.
«Чорраҳаларда ҳаракатланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.