Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 7-билет, 1-савол
Бу жойда тўхташ мумкинми?
Жавоб вариантлари
- Тақиқланган✓ Тўғри жавоб
- Мумкин
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-банди 13-хатбошига асосан, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади - бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари ёки таксиларнинг тўхтаб туриш майдончаларидан улар бўлмаган ҳолларда, (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса) белги кўрсаткичларидан қандай масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
- Юк автомобиль ҳайдовчисига бу жойда тўхташга рухсат этиладими?
- Иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, автомобилнинг йўлни чап томонида тўхтаб туришига рухсат этиладими?
- Кўрсатилган жойда тўхташга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.