Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1 · 33-билет, 10-савол

Иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, автомобилнинг йўлни чап томонида тўхтаб туришига рухсат этиладими?

Иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, автомобилнинг йўлни чап томонида…

Жавоб вариантлари

  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 2-хатбоши ва 91-банд 13-хатбошига асосан: Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).

«Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш